ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Афғонистон ўз армия ва полициясини тайёрлашда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақида мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Сиёсат ва стратегик режалаштириш бўлими Мухаммад Ашраф Хайдари хабар қилди.
Ҳайдари айтишига қараганда ушбу масала Россия Ташқи ишлар вазирлигида муҳокама қилинган ва айни дамда Қобул москвадан жавоб кутмоқда. Шунингдек, ушбу йилнинг феврал ойида Қобул Москвадан иқтисоднинг 124 объектини қайта тиклашда ёрдам сўраган эди.
“Мамлакатларимиз орасида ҳамкорликнинг бундай кўриниши амалга ошиши мумкин, чунки охир оқибатда гап, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш ҳақида кетмоқда. Бундан ҳамма мамлакатлар манфаатдор”, — деди россиялик сенатор Иляс Умаханов РИА Новости журналистларига.
Сенатор, журналистларга Россия ва Афғонистон орасида наркотикларга қарши кураш соҳаси мутахассислари тайёрлашда, шундай ҳамкорлик тажрибаси борлигини эслатиб ўтди ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш учун якуний қарор президент ва мудофаа вазири томонидан қабул қилинишини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Халқаро суд Пентагон ва АҚШни Афғонистон ҳудудида амалга оширилган ҳарбий жиноятларда айблаган ва Халқаро суд ихтиёрида бундай жиноятларга бир неча видео далиллар борлиги маълум қилинган эди.