ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Британиянинг The Times газетаси Ироқдаги ҳарбий манбасига асосланиб 15 апрель куни Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири, "ИД"нинг юқори лавозимли қўмондонларидан бири Гулмурод Ҳалимов ҳалок бўлганлигини хабар қилди.
Нашр хабарига кўра, ИДнинг уруш вазири деб аталувчи собиқ тожик полковниги Ироқнинг Мосул шаҳрида авиазарба оқибатида ўлган.
Ироқлик ҳарбий манбанинг айтишича, шаҳарга кейинги ойлар давомида учинчи марта авиазарба берилган.
Манбанинг маълум қилишича, АҚШ махсус хизматларида тайёргарлик ўтаган Ҳалимов Мосулдаги террорчиларнинг мудофаасини режалаштириш ва коалицияга қарши юзлаб автомобилларни портлатишга масъул бўлган.