ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Устоз санъаткор Шерали Жўраев 70 йиллик юбилейини Тошкентдаги "Версал" ресторанида нишонлади. Тадбирда иштирок этган меҳмонлар бу ҳақда facebookда маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрел куни Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 70 ёшни қарши олган эдилар.
"Ҳозиргина устоз санъаткор Шерали Жўраевнинг 70 ёшга тўлиши билан "Версал"да ўтказилган маросимдан қайтдим.
Тантанада Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Кошғардан келган меҳмонлар иштирок этишди. Юбилей ҳақиқий байрам бўлди. Академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов шoир, курсдошим Саъдулла Ҳаким, адабиётшунос олим Олимжон Давлат ва ука.шоир Абдували Қутбиддин билан бир дастурхонда ўтирдик.
Шерали акани чин дилдан қутлаб, янги ижодий ютуқлар, саломатлик тилаб қоламан".