ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл 2017 йилнинг май-июнида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда, деди РФ ТИВ учинчи департаменти директори ўринбосари Евгений Терехин.
"Айни вақтда патриархнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда", — деди Е.Терехин Давлат думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси мажлисида.
Унинг айтишича, патриарх Кириллнинг ташрифи шу йилнинг 21-25 апрелига режалаштирилганди, аммо ташриф муайян вазиятлардан келиб чиқиб, шу йилнинг май-июнига кўчирилиши мумкин.
Терехин ҳозирча ташриф саналари келишилмаганлигини билдирди.