Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

© ДаракчиШавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова
Шавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Ўзбекистон Биринчи Президенти мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

Лойиҳага кўра, мақбара гранит ва мармар билан қопланади, нақшлар билан безатилади, Қуръон оятлари битилади. Зиёратчилар учун айвон, кексалар учун лифтлар бунёд этилади.

Давлат раҳбари ушбу мақбара лойиҳаси билан танишди. Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди. Зиналарни пасайтириш, мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Ислом Каримов мустақиллигимизга, халқимизнинг фаровон ҳаётига асос солган, маънавиятимизни тиклаган буюк инсон эди, деди Шавкат Мирзиёев. Мажмуада Биринчи Президентимизнинг буюклиги, пок иймон-эътиқоди, сермазмун ҳаёти акс этиши керак. Шу мажмуа тимсолида Ислом Каримовга бўлган меҳр-муҳаббатимизни, миллий ўзлигимизни кўрсатишимиз зарур.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Биринчи Президенти мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Мақбарага монанд зиёратчилар учун баланд айвонлар бунёд этиш, расмий делегациялар учун ҳам кенг шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0