ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Жаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон қилинган жаҳон мамлакатларининг хавфсизлик бўйича рейтингига Ўзбекистон киритилмади.
Рейтингга кўра, МДҲ мамлакатлари ичида энг хавфсиз мамлакат сифатида Арманистон кўрсатилган — 34-ўрин. Арманистондан кейинги ўринни Озарбайжон эгаллаган.
Тожикистон 49-, Қозоғистон 58-ўринда қайд этилган. Қирғизистон рейтингда 98-ўринда қайд этилган бўлса, Россия янада қуйига — 108-ўринга жойлаштирилган.
Дунёнинг 136 мамлакати киритилган рўйхатнинг 1-ўрнини Финляндия эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўринларда БАА ва Исландия жойлашган.
Рейтингнинг охирги ўринларини Яман ва Колумбия банд этган.
Рейтингни тузишда аналитиклар турли омиллар: жиноятчилик даражаси, террорчилик таҳдиди ва мамлакат ҳудудидаги ҳарбий низоларни ҳисобга олишган.
Мазкур рейтингга Ўзбекистоннинг нима учун киритилмаганини эса қуйидагича изоҳлаш мумкин: ёки аналитиклар Ўзбекистонда асло бўлишмаган ва республиканинг қай даражада хавфсиз эканлигини билишмайди ёки Ўзбекистоннинг хавфсизлик даражаси шу даражада юқорики, у ҳатто биринчи ўриндаги Финляндияни ҳам ортда қолдиргани учун рўйхатнинг энг юқорисида жой етмаган.