Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Б.Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2017 йил 13 апрелдаги Қарорига кўра, Баҳодир Кахраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Б.Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шу вақтгача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0