ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тожикстоннинг Тоғли Бадахшон вилоятининг бир неча ҳудудларида сел келган, Sputnik Тожикистон хабарига кўра.
Дарваза туманидаги Камчак қишлоғида келган сел қишлоқ четидаги уйни оқизиб кетган, бир аёл ва унинг боласи қурбон бўлган.
Калаи-Хумб шаҳридаги Даштак маҳалласида келган яна бир сел оқими туман марказидаги автомобил йўлини, бир неча томорқа ва АЁҚШни ювиб кетган. Одамлар орасида қурбонлар бўлмаган.
Тоғли ҳудудларда баъзан шиддатли ёмғирдан сув оқими кескин ошиши мумкин. Тез ҳаракатланаётган сув оқими кўп миқдорда тупроқ, тошлар билан аралашиб ўта кучли оқим ҳосил қилади ва олдидан чиққан бино ва иншоотларни оқизиб кетиши мумкин.