АҚШ ва коалиция зарбасидан юзлаб одам қурбон бўлди

© AFP 2023 / PHILIPP GUELLANDХимическая защита
Химическая защита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро коалиция террорчилар кимёвий омборига берган зарбасидан юзлаб одам қурбон бўлди. Улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам жуда кўп.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашгагн “Ислом давлати” террорчилари кимёвий қурол омборхонасига зарба берди. Ушбу зарба натижасида атрофга тарқалиб кетган заҳарли газлардан юзлаб жангарилар ва маҳаллий аҳоли қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Сурия Бош штаби.

Зарба маҳаллий вақт билан соат 17:30 – 17:50 лар атрофида берилган.

“Зарба берилган жойда дастлаб оқ булут, кейин сариқ булут пайдо бўлди. Бу эса ушбу жойда улкан миқдорда заҳарли моддалар бўлганидан далолат беради.Омборхонада содир бўлган ёнғин соат 22:30гача давом этди”, — дейилган РИА Новости хабарида.

Тинч аҳолининг ёппасига қурбон бўлиши террорчиларда оммавий қирғин

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга расмий ташриф уюштирди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди
келтирувчи заҳарли моддалар борлигидан далолат беради. Сурия қўшинлари яна бир бор Ҳукуматда заҳарли моддалар йўқлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни Сурия мухолифати Ҳукумат Идлибда кимёвий зарба берди, натижада 80 киши қурбон бўлди, 200 киши жабрланди, деб дунёга жар солган эди. Бунга жавобан АҚШ 7 апрелда Суриянинг “Шайрат” авиабазасига 59та қанотли ракета билан зарба берди. Оқибатда 7 киши қурбон бўлди. Улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Москва АҚШнинг ушбу зарбасини кескин қоралаб, АҚШ билан ҳарбий маълумот алмашишни тўхтатиб қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0