Чилонзорда кўп қаватли парковкалар қурилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишОткрытие первой очереди многофункционального комплекса "Москва"
Открытие первой очереди многофункционального комплекса Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент туманларининг бирида йўл инфрақурилмасини ривожлантириш режаси билан танишиб чиқди ва автомобиллар тўхташ жойи етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига назорат ташрифи билан келди. Давлат раҳбари икки йил давомида туман ичидаги барча йўлларни таъмирлаш ва кўп қаватли автомобил турар жойлари барпо этиш кераклигини таъкидлади.  

Чилонзор тумани йўлларини таъмирлаш лойиҳаси 2018 йилга қадар барча йўлларни таъмирдан чиқаришни кўзда тутган. Президент туман йўллари энг замонавий талабларга кўра, юқори даражада таъмирланиши кераклиги айтиб ўтилди. 

Ўзбекистон йўллари - Sputnik Ўзбекистон
Яқин келажакда қандай йўллар қурилади ?

Тартибсиз ташкил қилинган автомобил турар жойлари йирик бозор, савдо ва бизнес марказлари олдида йўл ҳаракатига халал бераётганини қайд этилиб, ушбу жойларда 3-4  қаватли парковкалар қуриш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди. Бундай парковкалар танқис бўлган жой муаммосини ҳал қилиб, автомобилчилар ва пиёдаларга қулайлик яратиши керак.

Тошкентда охирги ойлар давомида автомобил йўллари қурилиши ва таъмирланиши, янги транспорт боғламалари қурилиши фаол олиб борилмоқда. Шундай транспорт боғламаларидан бири “Новза” метроси ёнидаги март охирида очилди. Яна бир боғлама “Бунёдкор” стадиони олдида ушбу йилнинг кузида очилади.

2030 йилга қадар Тошкентда умумий ҳисобда 90 км янги йўллар ва 30дан ортиқ янги транспорт боғламалари қурилиши режалаштирилган

 

Янгиликлар лентаси
0