ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов "дунё етакчилигини ўрнатишни истаган жаҳон либерал-монетар тўдасининг қаттиқ босими шароитида" мамлакатни ривожлантиришнинг ўз моделини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ эта олди, деб ҳисоблайди Бахтиёр Эргашев.
"Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов — дунёда ўз ҳокимиятини ўрнатишни истаган либерал-монетар тўдаларнинг оғир босими шароитида Ўзбекистоннинг ўз ривожланиш моделини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ эта олган кишидир. Бу модель Вашингтон келишуви либерал тавсияларининг эскирган йиғиндисига қарши турди", — деб ёзган Эргашев Facebook саҳифасида.
Унинг айтишича, Каримовга мамлакат етакчиси сифатида "бу моделни шакллантириш учун улкан ақлий салоҳият лозим бўлган". Давлат арбобининг жасурлиги "босим ва либералсимон гуруҳларнинг чинқириқларига" қарши туриш ва "ўз тараққиёт стратегияси, прагматик ташқи сиёсатига эга замонавий Ўзбекистонни барпо этишда қўл келди".
Шу билан Ўзбекистон "Марказий Осиё ва унинг атрофида бирор иш қилмоқчи бўлганлар ҳисоблашадиган" давлатга айланди, — деб ҳисоблайди сиёсатчи.