Ҳар қандай космик парвоз бир неча йиллар давомида кўп босқичли тайёргарликдан бошланади. Космонавтлар турли жисмоний тайёргарликдан ўтишади. Одатда, улар бир неча мутахассисликларни эгаллаб олиши керак бўлади. Ракета, қайтиб ерга тушувчи модул ва космик кеманинг барча тизимлар кўп босқичли синовлардан ўтказилади.
Бир неча марта ХКСда бўлган, икки маротаба очиқ коинотга чиққан Россия қаҳрамони, космонавт Салижон Шарипов коинот ҳақида ўз таасуротларини айтиб берар экан қуйидаги таъсирли сўзларни айтган эди:
“Бизнинг сайёрамиз жуда гўзал. Агар одамлар сайёрамизни коинотдан кўрганида эди, бизда ҳеч қачон уруш бўлмасди. У ердан чегаралар кўринмайди, лекин ердаги ҳаётни ҳимоя қилиб турган атмосферанинг жуда юпқа қатлами яққол кўриниб туради. Одамлар табиатга нақадар ёмон муносабатда бўлаётгани ҳам жуда яхши кўриниб туради. Ҳатто нефт доғларини ҳам кўриш мумкин. Ер шари шунақа кичкина, чиройли ва нозикки, биз уни ҳимоя қилишимиз ва аввайлаб асрашимиз керак”.