ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган қарорига биноан Ўзбекистонда бир неча соҳада ишлайдиган кичик корхоналарга ходимлар сонини 200 кишигача оширишга рухсат берилди.
Ходимлар сонини 200 кишигача кўпайтириш ҳуқуқига эга бўлган соҳалар рўйхатига яна сунъий тола, электрон деталлар, компьютерлар, маиший техника, ёритиш техникаси подшипник, юк кўтариш, совутиш ва вентиляция ускуналари ва қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналар, киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятнинг халқаро тизими қўлланила бошлаган эди. Халқаро стандартга ўтиш Ўзбекистон статистик маълумотларни халқаро маълумотларга осонроқ мувофиқлаштиришга имкон беради.