ЮНИСЕФ: "Боко Харам" 117 нафар боладан ҳудкуш сифатида фойдаланган

© AP PhotoТеррористическая группировка "Боко Харам"
Террористическая группировка Боко Харам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг дастлабки уч ойида жангарилар биргина Нигериянинг шимоли-шарқида 27та боладан ҳудкуш сифатида фойдаланган бўлиб, бу 2016 йилдаги кўрсаткичга (30та бола) деярли яқинлашиб қолган

ТОШКЕНТ, 12 апр —Sputnik. "Боко Харам" жангарилар гуруҳи Марказий ва Ғарбий Африкада ҳудкушлик ҳужумларини амалга ошириш учун болалардан борган сари кўпроқ фойдаланмоқда, деб хабар берди РИА Новости Болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) таяниб.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 2014 йил январидан буён жангарилар Нигерия, Нигер, Чад ва Камерундаги ҳужумларда камида 117 нафар боладан фойдаланишган. 2017 йилнинг дастлабки уч ойида жангарилар биргина Нигериянинг шимоли-шарқида 27та боладан ҳудкуш сифатида фойдаланган бўлиб, бу 2016 йилдаги кўрсаткичга (30та бола) деярли яқинлашиб қолган.

ЮНИСЕФнинг қайд этишича, 2014 йилда жангарилар 4 нафар, 2015 йилда 56 нафар боладан фойдаланишган. БМТ болалар уйининг таъкидлашича, аксарият ҳолатларда ҳужум уюштириш учун қизлардан фойдаланилмоқда.

"Боко Харам" — асосан Нигерияда фаолият олиб борувчи жангарилар гуруҳи. 2014 йил апрелида жангарилар Нигерия шимоли-шарқидаги Чибоке шаҳрида 276 нафар ўқувчи қизларни ўғирлаб кетган. Гуруҳ раҳбари қизларни ҳибсга олинган барча жангариларга алмаштиришни таклиф этган, лекин мамлакат ҳукумати бунга рози бўлмаган. 2016 йил августда "Боко Харам" жангарилари қизларнинг тирик эканлиги ҳақидаги видеолавҳани намойиш этди. Лавҳада барча қизлар тасвирланмаган. Жангариларнинг айтишларича, авиазарбалар натижасида қизларнинг айримлари ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0