Тошкент ИИБ бўйи 170 смдан паст бўлмаганларни ишга таклиф қилмоқда

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский милиционер
Узбекский милиционер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номзод Ўзбекистон Республикаси ИИВ меъёрий буйруқлари асосида бошланғич суҳбатдан ўтади, ўрнатилган тартибда диктант ёзади, шахсий психологик тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИБ доимий прописка асосида пойтахтда яшайдиган фуқароларни ишга қабул қилади. Бу ҳақдаги эълон "Кун.уз" сайтида берилмоқда.

Унга кўра, ёши 30дан ошмаган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга, ойлик ёки муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек, олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедрасини битирганлар ички ишлар органларида ишлашга таклиф этилади.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни

Номзод Ўзбекистон Республикаси ИИВ меъёрий буйруқлари асосида бошланғич суҳбатдан ўтади, ўрнатилган тартибда диктант ёзади, шахсий психологик тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади.

Шундан сўнг номзод керакли ҳужжатларни топшириши ва ҳарбий врачлик комиссиясида тиббий текширувдан ўтади, хизмат йўналиши бўйича ўрнатилган тартибда малака оширади ҳамда якуний тест имтиҳонини топширади.

Ички ишлар органига қабул қилинганлиги ҳақидаги буйруқ чиққунига қадар номзоднинг ёши 30дан ошиб кетмаслиги керак.

Янгиликлар лентаси
0