Ватандошларини қулликка сотган сотган фуқаро 7 йилга қамалди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишҚамоқхона
Қамоқхона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айбланувчи Россия ҳудудида ватандошларининг паспортларини олиб, уларни саноат ва қурилиш корхоналарида ноқонуний ишлашга топширган. Берилган 8,25 минг доллар иш ҳақини ўз ҳамёнига солган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон вилоятларидан бирининг суди фуқаро Айбек Ашуровни одам сотишда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Тергов давомида маълум бўлишига кўра, Ашуров 2016 йилда 13 нафар ватандошларини ноқонуний ишлаш мақсадида олиб чиққан. Суд унга етти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берди”, — деди прокуратура вакили.

Маълум бўлишига кўра, Ашуров Россия ҳудудига етиб келган ватандошларининг паспортларини олиб, уларни ўз шериклари қўлига топширган. Шериклари фуқаролари Иркутск саноат ва қурилиш корхоналарида ноқонуний ишлатган. Берилган 8,25 минг доллар иш ҳақини Ашуров ўз ҳамёнига солган.   

Суд вакили айтишига қараганда 2016 йил охирида жабрланганлар Россиядан мажбурий чиқариб юборилган. Ўз ватанига қайтгач, улар ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишган ва Ашуров ҳибсга олинган.

Янгиликлар лентаси
0