ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Дунёнинг бир неча мамлакатларида ўтказилган сўровга кўра, Доналд Трамп АҚШ президенти бўлганидан кейин дунёда хавфсизлик кучаймаган. Хусусан, Германияда 72%, Францияда 64%, Бразилияда 60%, Буюк Британияда 55 % Туркияда 52 %, Италиянинг 49% ва АҚШда 45% аҳоли шундай фикрда. Сўров Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси учун TNS Global компанияси томонидан ўтказилди.
Доналд Трамп президент бўлганидан кейин дунё хавфсизроқ бўлди деб ҳисоблайдиганлар сони Францияда 6%, Германияда 8%, Туркияда ва Буюк Британияда 11% ни ташкил қилган. Шундай фикрда бўлганлар сони Бразилия ва Италияда 13% ва АҚШда 28% ни ташкил қилган.
Трам президент бўлиши дунё хавфсизлигини ўзгартирмади деб ҳисоблайдиганлар сони Германияда 13%, АҚШда 17%, Бразилияда 19%, Францияда 21%, Туркияда 28% ва Италияда 32% ни ташкил қилди.
Сўров TNS Global компанияси томонидан 2017 йилнинг 16-22 феврал кунлари ўтказилди. Сўровда 7148 киши иштирок этди. Улардан Францияда 1004 киши, Германияда 1014 киши, Италияда 1050 киши, Буюк Британияда 1037 киши, АҚШда 1027 киши, Бразилияда 1010 киши ва Туркияда 1006 киши. Сўралганлар ёши турли мамлакатларда 16-64, 18-64 ва16-54 ёшни ташкил қилди. Суровда иштирок этган респондентларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган. Сўров хатолик эҳтимоли +/- 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли 95% ни ташкил қилади.
Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.
Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.