Назарбаев: биз террорчиларни уйга қайтармаймиз

© Wikipedia / VOAФлаг ИГИЛ
Флаг ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Ислом давлати сафида жанг қилганларни фуқароликдан маҳрум қилишини ва уларга уйига қайтишга имкон бермаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. ИШИД жангарилари қаторига қўшилган қозоғистонликлар фуқаролигидан маҳрум қилинади, деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев “Мир” телеканалига.

“Қозоғистон қонунига кўра, агар фуқаро чет мамлакатга кетиб, экстремистик ташкилотлар сафига қўшилган бўлса  у мамлакатга қайтарилмайди ва фуқаролигидан маҳрум қилинади. Бу бугунги кунда керак бўлган чора. Биздан у  ерда 500-600 киши бўлса керак, лекин собиқ Иттифоқ мамлакатларидан 5 минг ёки ундан кўп киши бор. Кавказ, Ўрта Осиё биз улар қанчалигини биламиз”, — деди Нурсултон Назарбаев.

Давлат раҳбар айтишига қараганда, биринчидан одамлар у ерга кетишини олдини олиш керак.

“Биз у ердан қайтганлар билан профилактик ишлар олиб боришга ҳаракат қилдик, лекин бу самара бермади. Шунинг учун ҳам биз уларни уйига қайтармасликка қарор қилдик”, — деди президент.

“Мир” телеканалига берган интервью давомида Қозоғистон президенти НАТО ва КХШТнинг ўхшаш томонлар ва мақсадлари ҳақида гам гапирди.

Янгиликлар лентаси
0