G7 мамлакатлари Россияга қарши санкциялар киритмади

© AFP 2023 / Vincenzo PintoСаммит Министров стран G7 в Лукке 10-11 апреля, 2017 года
Саммит Министров стран G7 в Лукке 10-11 апреля, 2017 года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
G7 мамлакатлари вакиллари Башар Асад Сурия раҳбарлигидан кетиши керак ва мамлакатда халқаро ҳамжамият кузатуви остида тинчлик ўрнатиш керак деган қарорга келишди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро айтишига қараганда “Катта еттилик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида Россияга қарши санкциялар киритилмади, Рейтер хабарига асосан.

Италиянинг Лукка шаҳрида 10-11 апрел кунлари бўлиб ўтган учрашувда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари бир овоздан Башар Асад Сурия раҳбарлигидан кетиши керак деган қарорга келишган. Шунингдек, уларнинг мамлакатлар тинчликни ўрнатишга қаратилган биринчи қадам, бу – бўлаётган жангларни тўхтатиш, ва тинчлик ўрнатиш жараёни устидан халқаро ҳамжамият кузатувини ташкил қилиш, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Россияга қарши санкциялар киритиш кераклигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0