ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов президентнинг 2017 йил 4 апрелдаги "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор мажлис ўтказган.
Мажлис давомида Республика "Нуроний" жамғармаси вакили томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини муборак ҳаж сафарига имтиёзли равишда юбориш таклифи берилган.
Таъкидланишича, "Нуроний" жамғармасига рўйҳатни шакллантириш бўйича тавсиялар берилган.
Шунингдек, байрам тадбирларида иштирок этувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тадбирлар давомида уринтириб қўймаслик, кўнглига қараб иш кўриш ҳақида ҳамда байрамда кийишлари учун либослари ҳам давлат томонидан берилиши айтиб ўтилди.