Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди

Oбуна бўлиш
Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, янги институт — Ўзбекистон Республикаси Олий суд кенгаши ташкил этилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мамлакат Конституциясига суд тизимидаги янгиланишларни кўзда тутувчи ўзгартишлар киритилишини тасдиқлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Жиноятчини қўлга олиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 апрелдан қамоқ жазоси бекор қилинади
Ўзгартишлар Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111 ва 112-моддаларига тааллуқли. Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий суд тизимида ягона олий суд ҳокимияти органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда", — дейилган хабарда.

Янги институт — Ўзбекистон Республикаси Олий суд кенгаши ташкил этилмоқда. У суд ҳамжамияти органи ҳисобланиб, Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституцион тамойилларига риоя этилишини таъминлашда кўмак кўрсатади.

Қонун айрим истиснолар, жумладан 1 июндан амалга тадбиқ этилувчи маъмурий ва иқтисодий судларнинг ташкил этилишини ҳисобга олинган ҳолда 7 апрелдан кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0