ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Тошкент Ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисмида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Унда "Исузу" юк автомобили ва "Лифан" мотоцикли тўқнашиб кетди.
Воқеа гувоҳлари айтишига қараганда ЙТҲда юк автомобили ҳайдовчиси айбдор. Йўл қоидаларига кўра у мотоцикли ўтказиб юбориши керак бўлган. Содир бўлган кучли тўқнашув оқибатида 65 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси қурбон бўлган.
Шаҳар ЙҲХХ хабарига кўра тергов ишлари олиб борилмоқда, юк автомобили ҳайдовчисининг шахси ҳали аниқланмаган. Nuz.uz хабарига асосан.