Туркия Россияга помидор ўрнига колраби экспорт қилмоқчи

© funlib.ruКапуста кольраби
Капуста кольраби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиядан помидор импорт қилиш таъқиқ остида бўлгани сабабли, туркиялик фермерлар колраби карами етиштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 апр— Sputnik. Бу йил Туркиянинг жанубий вилоятлари фермерлари, Россия эмбаргоси билан таъқиқланган маҳсулотлар рўйхатида бўлмаган, колраби карамини етиштиришга қарор қилишди, Anadolu агентлиги хабарига асосан.    

Хусусан, Анталия ҳудудининг Газипаша вилояти фермерлари, ўзлари учун одатий бўлган помидор ўрнига, колраби карами етиштиришга қарор қилишган.

“Колраби карами – самарали маҳсулот. У 70-80 кунда ҳосил беради, нархи ҳам анча баланд. Шунинг учун ҳам келаси йил колраби карами етиштириладиган майдонларни кенгайтирамиз”, — деди Газипаша вилояти фермерлар уюшмаси раҳбари Юсуф Челик.

Эслатиб ўтамиз, Россияга Туркиядан тар қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб киришга эмбарга 2016 йилнинг 1 январидан киритилган эди. Бунга сабаб 2015 йилнинг октябр ойида турк ҳаво кучлари томнидан Россия бомдардимончи самолётининг уриб туширилиши бўлган.

Кейинрок Россия ҳукумати Туркиядан пиёз, гулкарам, брокколи ва гвоздика олиб келишга рухсат берган бўлсада, гўшт, помидор, бодринг, узум, олма, нок, қулупнай ва бошқа маҳсулотлар ҳалигача таъқиқ остида қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0