ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Бугун Мисрнинг Танта шаҳридаги черковда содир бўлган кучли портлаш оқибатида 25 киш қурбон бўлди 70 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ёши 30-35 лар атрофида, жигарранг пиджак, галстук ва қора туфли кийган киши черков ичига кириб, ибодат қилаётганларнинг биринчи қаторигача етиб борган ва худкушлар камарини ишга туширган", — дейилган хабарда.
Портлаш содир бўлган вақтда черковда анъанавий якшанба ибодати ўтказилаётган бўлган ва бино ичида кўп киши бўлган. Устига устак, бугун насронийлар байрами куни.
Россия президенти Владимир Путин Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисига бўлиб ўтган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Диний байрам вақтида содир этилган жиноят ўзининг ваҳшийлиги ва сурбетлиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Террорчилар нафақат одамларни қўрқитишга, балким турли дин вакиллари орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Ишончим комилги, улар ўз мақсадларга ета олмайди. Бизнинг мамлакатлар елкама-елка туриб, террор кучларига зарба беришга ва уларнинг ғайриинсоний мафкурасини йўқ қилиб ташлашга кучи етади", — дейилган Россия президентининг телеграммасида.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, бугун Мисрнинг Александрия шаҳрида жойлашган яна бир черков эшиги олдида ҳам портлаш содир бўлган. У ерда бир полициячи қурбон бўлган бир неча киши жароҳат олган.