ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Бунга қадар Адҳам Икромов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ҳукуматда у соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича мажмуага раҳбарлик қилган.
2016 йилнинг декабридан жорий йилнинг февраль ойига қадар соғлиқни сақлаш вазири ҳам бўлган.
Давлат бошқаруви Академиясининг аввалги ректори Маннон Алиев қайси ишга ўтгани номаълум.
Академия сайтининг "Раҳбарият" бўлимида айни пайтда Маннон Алиев ректор сифатида кўрсатилган.