ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Нилуфар Усмонова "Локомотив" билан трансфер келишувига эришди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз" футбол клуби матбуот хизматига таяниб.
Клуб қароргоҳига ташриф буюрган санъаткор стадион ва клуб билан яқиндан танишгач, унга 21-рақамли футболка рамзий тарзда топширилди.
Эндиликда "Локомотив" иштирокидаги учрашувларда Нилуфар Усмонова ҳам тўп суради. У мазкур ҳамкорликнинг йўлга қўйилганидан мамнун эканини таъкидлаб, "темирйўлчилар"нинг ушбу мавсумда ҳам янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонишини таъкидлади, дейилади хабарда.