Мирзиёев Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади

© пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди, деб хабар бермоқда "Кун.уз". Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 17 мартда қабул қилинган, 2017 йил 28 мартда Сенат томонидан маъқулланган.

Ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.
Унга кўра,

1) 80-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш";

2) 81-модданинг еттинчи қисмидаги "Олий хўжалик суди" деган сўзлар "Судьялар олий кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилди;

3) 83-моддадаги "Олий хўжалик суди" деган сўзлар чиқариб ташланди;

4) 93-модда биринчи қисмининг 13- ва 14-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

"13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;

14) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди";

5) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат";

6) 110-модданинг биринчи қисми "жиноий" деган сўздан кейин "иқтисодий" деган сўз билан тўлдирилди;
учинчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг" деган сўзлар "қуйи судларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилди;

7) 111-модда қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"111-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади".

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0