ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасининг одамлар устига бостириб бориши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Швеция радиоси.
Хабарга кўра, юк машинаси сайр қилиб юрганлар устига катта тезликда келиб урилган. Машина магазинлардан бирига урилиб тўхтаган.
Швециянинг "Афтонбладет" газетаси ёзишича, воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган, одамлар орасида ваҳима бошланган, деб ёзади РИА Новости.