Ёрдамга муҳтож ўзбекистонлик жувон: тезроқ уйга қайтишни истайман

Oбуна бўлиш
Эндигина 22 ёшга кирган ўзбекистонлик Гулсаной қийин аҳволда қолган: эри уни Москвада чақалоғи билан ташлаб кетган, аёл қурувчилар вагонида яшамоқда

Гулсаной Ўзбекистон фуқароси, лекин Қирғизистонда яшаб келган, ота-онаси ҳам ўша ёқда.

У Москвада турмуш қурган, лекин ўғли туғилиши билан эри уни ташлаб кетган. Чақалоқ 15 январь куни дунёга келган.
Ҳозирда Гулсаной "Речной вокзал" метро станцияси яқинидаги қурувчилар вагонида яшамоқда.

"Эрим кетиб қолганига уч ой бўлди, қаерга мурожаат қилишни билмайман, менга ҳеч ким йўл кўрсатмаяпти. Тезроқ уйга қайтишни истайман. Мен бундай бўлади деб ўйламагандим. Тезроқ Москвадан ўғлимни олиб чиқиб кетсам яхши бўларди. Мен шундай бўлишини хоҳламагандим", — дейди аёл.

Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳам йўқ, чунки туғруқхонадан чиқаётганида аёл ҳужжат учун тўланадиган 12 минг рублни тўламаган.

Гулсаной билан Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари боғланишган, лекин болага ҳужжат олиш учун аёл Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиши лозим. Чунки у Ўзбекистон фуқароси.

Аёл фақат бир нарсани: унга уйга қайтишга ёрдам беришларини сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0