Тошкентда милиция формасидан фирибгарлик йўлида фойдаланган шахс қўлга олинди

© Sputnik/Виктор ТолочкоМилиция ходими
Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркак ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими сифатида таништирган, милиция формасини кийган бу фирибгар одамларга сохта ҳужжат кўрсатиб, уларнинг ишончига кирган

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Пойтахт милиция ходимлари милиция формасида квартиралар фирибгарлиги билан шуғулланган жиноятчини қўлга олди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, фирибгар ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими сифатида таништирган, ўзи билан доим сохта ҳужжат олиб юрган, аммо формаси ҳақиқий бўлган. Мана шу туфайли ҳам ҳеч қийинчиликсиз ўз ўлжалари ишончига кирган.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ аҳолидан ҳушёр бўлишни ва ҳар кимнинг гапига ишонавермасликни сўради
"Қўлга олинган жиноятчи ўзини милиция ходими сифатида таништирган, квартираларни ижарага олиб, сўнгра уларни отасининг квартираси сифатида бошқаларга сотиш билан шуғулланган. У жуда оддий схемада иш тутган — харидорлардан олдиндан пулнинг бир қисмини олиб, изсиз ғойиб бўлган. Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари фирибгар қай йўсинда сохта ҳужжатни тайёрлаганини ва формани қаердан олганини ўрганмоқда. Суриштирув ишлари энди бошланди, жиноий иш уч кунча олдин қўзғатилган", — деб қайд этган Тошхўжаев.

Олдиндан олинган маълумотларга кўра, фирибгар милиция формасини отасидан олган бўлиши мумкин. Сохта милиция ходимининг отаси илгари ички ишлар органларида фаолият юритганлиги аниқланган. Аммо Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, бу шунчаки тахмин, ва олдиндан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки тергов жараёни якунланмаган.

Янгиликлар лентаси
0