ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси Таиландда бўлиб ўтаётган Қирол кубоги мусобақасининг финалига чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Ярим финалда иштирок этган Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланмани қўлга киритдилар.
Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев ва Жасурбек Латиповлар эса имкониятни бой бериб қўйиб, бронза медаль билан кифояландилар.