ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Санкт-Петербургда террорчиларни ёллашда айбланиб қўлга олинган Отабек Рустамов, ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда “Исломий гуруҳлар” ташкил қилганини, лекин уларнинг радикал исломга алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
“Одамни ҳамма нарсада гумон қилиш мумкин. Менга қарши ҳеч ким гувоҳлик берган эмас”, — деди Рустамов журналистларга.
Ҳибсга олинган киши ижтимоий тармоқларда “Сунний мусулмон гуруҳлари” ташкил қилганини, лекин террорчилар ёллаш билаг шуғулланмаганини таъкидламоқда.
Унинг телефонида топилган шубҳали видеолавҳа борасида, уни “бир киши” юборганини, лекин Рустамов бу видеони ҳеч кимга тарқатмаганини хабар қилмоқда. Шубҳали видеода ниқоб кийган одамлар арабча ёзув ёзилган қора байроқ олдида туриб нималарнидир гапирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Рустамов Санкт-Петербургда терактдан кейин ўтказилган тезкор-қидирув ишлари натижасида қўлга олинган 8 кишининг биридир. Улар Россияда таъқиқланган “Жабҳат ан-Нусра” ва “Ислом давлати” ташкилотларига террорчилар ёллашда гумон қилинмоқда.