Нохуш хабар: ўзбекистонлик футболчилар автоҳалокатга учради

© Sputnik / СтрингерТез тиббиё ёрдам машинаси
Тез тиббиё ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун икки нафар самарқандлик футболчи автоҳалокатга учради, улардан бири вафот этган, бири оғир аҳволда

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасида иштирок этувчи "Ғаллакор" жамоасининг икки нафар футболчиси аварияга учраган. Бу ҳақда Усмон Ибодов ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

​"Ғаллакор" жамоасида тўп сураётган самарқандлик футболчилар Нурбек Сафаров ва Теҳрон автоҳалокатга учради.
Теҳрон вафот этди, Нурбек кома ҳолатида…", — деб ёзади "Динамо" ФК матбуот котиби.

4 апрель куни биринчи лига 1-тури доирасидаги “Ғаллакор” – "Истиқлол" учрашуви бўлиб ўтган ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Икки футболчи шу ўйинни ўтказиб Самарқандга қайтаётган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0