НАТО Ўрта Осиёни тарк этди

Oбуна бўлиш
НАТОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 31 мартда ўз фаолиятини тўхтатди, апрел ойидан бошлаб Ўрта Осиё мамлакатлари билан мулоқот Брюсселдан олиб борилади.

 

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. НАТОнинг Тошкентдаги, Ўрта Осиё мамлакатлари  билан алоқа қилиш маркази 1 апрелдан бошлаб ёпилди, сабаб ташкилотнинг ушбу ҳудуд мамлакатлари билан мулоқот қилиш тартиби ўзгариши, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Апрелдан бошлаб НАТО ўзининг Ўрта Осиёдаги фаолиятини Брюсселдан туриб назорат қилади. Тошкентдаги ваколатхонани ёпиш ҳақидаги қарор 2016 йилнинг кузида қабул қилинган эди.

“Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури доирасида НАТО Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳаётида иштирок этаверади. Ҳамкорлик қилиш фаоллигини Ўрта Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг ўзи ҳал қилсин”, — деган эди ваколатхона раҳбари Розария Пульизи.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий алянснинг Тошкентдаги ваколатхонаси 2014 йилнинг май ойида очилган эди. Офис асосан кадрлар тайёрлаш ва ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0