ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзинии ўлдиришга қарор қилган террорчини қамоқ жазоси билан қўрқитиб бўлмайди, деб ҳисоблайди Россия Ташқи ва Мудофаа сиёсати қўмитаси аъзоси, ФСБ заҳирадаги генерали Александр Михайлов.
"Жиноятчи ўзини портлатишга таёр бўлса-ю, биз уни тутиб олган тақдирда 20 йил қамоқ жазоси берсак. Депутат Ирина Яровая таклиф қилган қонун самарадорлигини ҳали кўрамиз. Менимча террорчиликни олдини олиш учун коррупциячилар учун ўлим жазоси киритиш керак, лекин худкуш-террорчини бундай чора билан қўрқитиб бўлмайди", — деди РИА Новостига Александр Михийлов.
Генералнинг фикрига кўра, террорчиликни буткул йўқ қилишга халал бераётган нарса, бу — ҳуқуқни сақлаш органларидаги коррупция. Михайлов айтишига қараганда, полиция мигрантлар жам бўлиб яшайдиган барча объектларни текширувдан ўтказиши керак. Шунингдек, қонун бузаёган мигрантларни аниқлашда жамият аъзолари ҳам фаол иштирок этишлари керак.