ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Таиландда бўлиб ўтадиган Қирол кубогида иштирок этиш учун жўнаб кетишгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг барча — етти нафар боксчиси финал йўлланмаси учун ўтказиладиган беллашувларда рингга чиқади.
Кеча бўлиб ўтган жангларда жаҳоннинг энг кучли боксчилари ҳисобланувчи ўзбек боксчилари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаган.
Кечаги беллашувлар натижалари:
Ҳасанбой Дўстматов — Палам Карло (Филиппин) 3:0
Жасур Латипов — Критипак Дуангнут (Таиланд) 3:0
Шаҳобиддин Зоиров — Као Шин Ен (Хитой Тайпейи) 3:0
Мурод Аҳмадалиев — Жеймс Палисте (Филиппин) 3:0
Элнур Абдураимов — Зуфар Сапарбоев (Туркманистон) 3:0
Шаҳрам Ғиёсов — Манож Кумар (Ҳиндистон) 3:0
Исроил Мадримов — Кан Чиа Вей (Хитой Тайпейи) 3:0