Ёшларни Ўзбекистон тарихи билан таништиришда янгича ёндашув қўлланилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида Амир Темур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 681-йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Уложения Тимура, Темур тузуклари - Sputnik Ўзбекистон
“Темур тузуклари” интернетда пайдо бўлди
"Тадбирда музей директори М.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихимизни ҳаққоний ўрганиш, буюк аждодларимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссасини жаҳон миқёсида кенг намойиш этишга қаратилаётган доимий эътибор ўзлигимизни англаш, жамиятимизда маънавий-маърифий муҳитни юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади", — дейилади хабарда.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – ўзбек халқининг бой маданий меросини, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш, ҳарбий хизматчилар ва аҳолини, айниқса, ёшларни Ўзбекистон тарихи билан таништириш, умуминсоний қадриятлар ва бой миллий ҳарбий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатлиги қўшимча қилинган.

Курсантлар Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни, мустақиллик йилларида унинг ҳаёти, фаолиятини ўрганиш, хотирасини эъзозлаш борасида амалга оширилган ишларга оид маърузалар тинглашган. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга тарихчи олимлардан жавоб олганлар.

Янгиликлар лентаси
0