ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаган режасига мувофиқ, 2017 йилда республиканинг 36 та санаторийсида 5890 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилади. Бу ҳақда "Кун.уз" хабар бермоқда.
Шундан 2753 нафар фахрий Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштирилиши белгиланган.
Режага мувофиқ, республиканинг барча санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, соғломлаштириш ишлари бошланган.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийларда 2017 йил биринчи чорагида 285 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилди.