ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Халқаро Олимпия Қўмитаси допинг текширувларидан сўнг ана шундай қарорга келди. Ташкилотнинг расмий сайтида ёзилишича, Таймазовнинг таҳлил натижалари қайта допинг текширувдан ўтказилганида унинг таркибида тақиқланган туринабол ва станозолол моддалари борлиги аниқланган.
Таймазов Пекиндаги ўйинларда финалда россиялик Бахтиёр Аҳмедовни енгганди. Энди олтин медал Аҳмедовга топширилади.
ХОҚ шунингдек украиналик курашчи Василий Федоришин ва россиялик оғир атлетикачи Светлана Царукаеваларни ҳам медалларидан маҳрум қилди. Спортчилар олган совринларини қайтариб беришларига тўғри келади.