ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москвадаги қаҳрамон шаҳарлар аллеясидаги "Ленинград" ёдгорлигига гул қўйди.
Бу билан Ўзбекистон президенти 3 апрел куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган мудҳиш теракт қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москвага кеча 4 апрел куни етиб келганди. Бугун Ўзбекистон президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашуви режалаштирилган.