МОСКВА, 5 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биргаликда пойтахтдаги музейлардан бирига ташриф буюришлари мумкин, деди Россия давлати раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Ҳозирда Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифининг икки томонлама учрашувлар қисми давом этмоқда, тор доирадаги учрашувлардан сўнг кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтади. Сўнгра расмий тушлик ўтказилади ва президентлар кечга яқин пойтахтдаги музейлардан бирига ташриф буюришлари мумкин", — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий давлат ташрифи билан Москвада бўлиб турибди.