Мирзиёев Александр Вучични Сербия президенти этиб сайлангани билан табриклади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишАлександр Вучич
Александр Вучич - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Александр Вучичнинг юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолияти Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишига ишонч билдирди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Вучични Сербия Республикаси Президенти этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Давлат раҳбари ўз мактубида Александр Вучични "юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг янада мустаҳкамланиши ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилиши"га ишонч билдирди", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон Президенти Сербиянинг сайланган Президентига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар, Сербия халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

Янгиликлар лентаси
0