Теракт қурбонларини бутун дунё хотирламоқда

Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург, Москва, Тошкент, Лондон - дунёнинг кўплаб мамлакатларида теракт қурбонлари хотирасига одамлар гуллар қўймоқда ва шам ёқмоқда.

Санкт-Петербургда одамлар "Сенная Площадь" ва "Технологический институт"  метро бекатлари ёнига гуллар олиб келмоқда ва шамлар ёқмоқда. Метро бекатларидан бири ёнига Владимир Путин ҳам гул қўйди. 

Москва ва Севастополда аҳоли Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлигидаги "Санкт-Петербург" шаҳри стелласи ёнига гуллар қўймоқда.

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСанкт-Петербург стелласи ёнига қўйилган гуллар
Цветы в память о погибших в метро Санкт–Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербург стелласи ёнига қўйилган гуллар

Чет элларда Санкт-Петербург ғамига ҳамдард бўлганлар Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда.

Тошкентда ҳам Россия элчихонаси дарвозаси ёнига гулчамбарлар ва ҳамдардлик сўзлари ёзилган хатлар қўйилди.

© Фото стрингераТошкентдаги Россия элчихонасига олиб келинган гуллар
Цветы у здания Посольства РФ в Узбекистане в память о жертвах теракта в Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Россия элчихонасига олиб келинган гуллар
Янгиликлар лентаси
0