ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ваҳобий оқимига мансуб бир гуруҳ радикал исломчилар Астраханда полициячиларга ҳужум қилган, деди вилоят губернатори Александр Жилкин, Аксилтеррор қўмитасининг шошилинч мажлисида.
“Бугун тунда бир гуруҳ ваҳобий радикал исломчилар, атайлаб ЙТҲ содир этиб, ЙҲХХ ходимларига ҳужум қилишди”, — деди Жилкин.
Губернатор айтишига қараганда, ушбу жиноятда гумон қилинган шахслар рўйхати аниқланиб, эълон қилинган, барча керакли кучлар ушбу ишда иштирок этмоқда.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, 2017 йилнинг 4 апрел тун соат 00:27 да номаълум шахслар Астрахан вилоятининг Ленинск туманида ЙТҲ содир этган. Номаълум сабабларга кўра, жиноятчилар етиб келган икки нафар полиция ходимларини отиб ўлдириб, уларнинг қуролларини олиб воқеа жойидан ғойиб бўлган.
ОАВларда хабар берилишига кўра, полциячилардан бирининг қўлида жиноятчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси қолиб кетган. Кейинчалик жиноятчилар “Газел” автомобилини далада қолдириб, давлат рақами Ленинград вилоятига тегишли бўлган Лада Приора автомобилида қочиб кетишган.
Айни дамда воқеа жойида Астрахан вилояти тезкор қидирув гуруҳи, ишламоқда. 8 киши вилоят ва бутун Россия қидирувига берилган. Тергов қўмитаси хабарига кўра уларнинг 6 нафари Астрахан вилоятида туғилган, 2 нафари Қозоғистонда туғилган, ўрта ёшли фуқаролар.