ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3-9 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақа — "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида иштирок этишади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Терма жамоа мураббийлари Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлкин Қиличев ва Рустам Саидовлар мусобақага Олимпия чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов, Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев, ўз вазн тоифасида етакчи боксчилар — Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Жасур Латиповни жалб қилган.
Бугун "Қирол кубоги — 2017" халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 18 давлатдан 110га яқин чарм қўлқоп усталари иштирок этишади.