ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига масъулиятсизлик билан ёндашган Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайъат йиғилиши давомида қарор талабларининг ижросини таъминлашда етарли даражада масъулият билан ёндашмаган ҳудудий бошқармалар раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.
Йиғилишда аввал хусусийлаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни кадастр, солиқ, статистика ва Марказий банк бошқармалари билан ўзаро ўз вақтида ҳамда тўлиқ алмашинувини йўлга қўйиш, бўш турган ва инвестиция лойиҳалари ҳали ишлаб чиқилмаган объектлар негизида самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан тадбиркорлар ва тижорат банклари билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.