ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Ўзгидромет" 4—7 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудида кечки совуқ ва ёғинлар — қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир кутилаётганини маълум қилди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана".
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради. 4 апрелда куннинг биринчи ярми ва кечки пайт ёмғир ёғади, айрим туманларда эса қорга айланади. 5—7 апрель кунлари ёғин кутилмайди. 4—5 апрель кунлари айрим жойларга туман тушиши мумкин.
4—6 апрель кечки пайт 0…+5 даража, 5—6- апрелда айрим жойларда 1—2 даража совуқ, 4—5 апрель +7…+12, 6- апрелда +12…+17; 7- апрель тунда +2…+7, кундузи +15…+20.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам об-ҳаво ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. 4—5 апрель кунлари кундузи +7…+12, айрим жойларга туман тушиши мумкин. 4—6 апрелда кечки пайт ҳарорат 0…+5, 5 апрелда баъзи жойларда 1—2 даража совуқ. 6—7 апрель кунлари ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, 4 апрелда вақти-вақти билан ёмғир, 5 апрелда эса айрим туманларда ёмғир. 6—7 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 4—6 апрелда кечки пайт ҳарорат +3…+8, 7- апрелда +5…+10, 4—5 апрель кунлари кундузи +8…+13, 6—7- апрелда ҳарорат +17…+22 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам об-ҳаво ўзгариб туради., 4 апрелда вақти-вақти билан ёмғир, 5 апрелда эса айрим туманларда ёмғир. 4 6—7- апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 4 ва 7 апрель кунлари кечки пайт ҳарорат +2…+7, 5—6 апрелда 0…+5, 4—5 апрелда кундузи +7…+12. 6—7- апрелда ҳарорат +12…+17 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 4—5 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир, кўчки хавфи бор. 6—7- апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 4—6 апрель кунлари айрим жойларга туман тушиши мумкин. 4 ва 7 апрель кунлари кечки пайт ҳарорат 0-5 даража совуқ, 5—6 апрелда 2—7 даража совуқ, 4 апрель кундузи 0…+5. 5—7- апрелда ҳарорат +7…+12 даражагача кўтарилади.