Ўзбекистонда электротехника чиқиндилари қайта ишланади

СССР видеомагнитофони "Электроника ВМ12"
СССР видеомагнитофони Электроника ВМ12 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолидан яроқсиз электротехникаларни қабул қилишнинг илк босқичи жорий йилнинг 11 апрелидан Тошкент шаҳрида, МедиаПарк савдо мажмуалари билан ҳамкорликда бошланади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор электротехника чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. "ТОШРАНГМEТЗАВОД" лойиҳаси "Табиатга имкон беринг" бренди номи остида фаолият бошлади. Бу ҳақда лойиҳа сайтида хабар берилмоқда.

"Табиатга имкон бер" лойиҳаси доирасида ишдан чиққан қурилмалар қабул қилиб олинади ва улардан қурилиш учун зарур — сим, арматура, металл ва пластмасса маҳсулотлар тайёрланиб, арзон нархларда тақдим этилади.

Лойиҳа икки йўналишда фаолият олиб боради: юридик шахсларнинг электротехника чиқиндиларини йўқ қилиш ва қайта ишлаш ҳамда жисмоний шахслардан электроника чиқиндиларини қабул қилиш.

Чиқиндини қайта ишлаш заводи - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода чиқиндини қайта ишлаш заводи ишга тушади

Аҳолидан яроқсиз электротехникаларни қабул қилишнинг илк босқичи жорий йилнинг 11 апрелидан Тошкент шаҳрида, МедиаПарк савдо мажмуалари билан ҳамкорликда бошланади.

Бунинг учун, МедиаПарк савдо мажмуалари ҳудудида "Табиатга имкон бер" қабул марказлари очилади ва лойиҳага тақдим этилган эски техника ўрнига купон берилади.

Купонлар ёрдамида эса МедиаПарк савдо мажмуаларидан янги техника қурилмаларини харид қилиш мумкин бўлади.

Лойиҳа босқичма-босқич барча вилоят, туман ва шаҳарларда "Табиатга имкон бер" қабул марказларини ишга туширади. Бу кўчалардаги чиқиндилар ҳажмини сезиларли камайтиради ва ўз навбатида юртимизнинг экологик ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

"TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING" МЧЖ электротехника чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича "ТОШРАНГМEТЗАВОД" ХИИ АЖ билан Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳамкорликдаги дастури фаолиятини амалга оширади.

"TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING" МЧЖнинг асосий вазифаларидан бири электротехника чиқиндиларини йўқ қилиш ҳамда қайта ишлашда ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бунда ишлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган, атроф-муҳитни қаттиқ чиқиндилар билан зарарланиши олдини олиш тартибида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0