ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова хабарига кўра Санкт-Петербург метросида содир бўлган портлашда 10 киши қурбон бўлган 37 киши жароҳатланган, РИА Новости хабарига кўра.
Жароҳатланганлардан 6 киши оғир аҳволда, қолганлар ўртача оғирлкда жароҳат олган. Жароҳатланганлар орасида бир ёш бола ҳам бор. Унинг таъна аъзолари куйган ва бошии жароҳатланган.
Вазир айтишига қараганда, жароҳатланганларнинг асосий қисми Джанелидзе номидаги Тез ёрдам институтига ва Мариинск касалхонасига ҳамда Ҳарбий-тиббиёт академиясига жойлаштирилган.
Жароҳатланганларга керакли тиббий ёрдам тўлиқ миқдорда кўрсатилмоқда, керак бўлса Москвадаги Федерал клиникаларга ҳам олиб бориш имкони бор.
Скворцова айтишига қараганда, Тез ёрдам машиналари фожеа жойига 5 минут ичида етиб келган. 10 минут ичида метро бекатига 18 та тез ёрдам жамоаси етиб келиб қутқарув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, портлаш Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" бекатлари орасида соат 14:30 содир бўлган. Террорчи портловчи модда ва темир бўлаклари солинган портфелни метро вагони ичида қолдириб кетган.
Бугун Санкт-Петербургда бўлган Россия президенти Владимир Путин, қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Миллий Суғурта иттифоқи директори хабарига кўра, ушбу фожеада қурбон бўлганлар оилаларига 2,025 млн рублдан товон пўли тўланишини хабар қилди.