Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни мақтади

© REUTERS / Mike SegarДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Ўзбекистон раҳбарига Наврўз муносабати билан йўллаган табрик хатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда катта ижобий ўзгаришлар сезилаётганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистонда янги президент Шавкат Мирзиёев раҳбрият бошига келганидан кейин амалга оширилаётган ислоҳотларда катта ўзгаришлар сезилаётганини қайд этди, РИА Новости хабарига асосан.

"Ўзбекистон Президенти этиб сайланганингиздан сўнг Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиёт жараёни бизни ҳам мамнун этмоқда", — дейилган Доналд Трампнинг Наврўз байрами муносабати билан йўлланган табригида.

Америка президентининг табрикномасининг тўлиқ матни Ўзбекистон ОАВларида шанба куни эълон қилинди.

Шунингдек, Доналд Трамп ўзининг табрик хатида Америка халқи ва бизнеси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлларини излаётганини ҳам қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ушбу хатга жавобан, АҚШ президентининг шахсий эътиборини юқори баҳолаб, келажакда Тошкент ва Вашингтон орасида турли соҳаларда, жумладан бизнесда ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини айтиб ўтди.

"Ишончим комилки, Ўзбекистон-Америка стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга бўлган умумий ёндашуви, айниқса ҳудудда барқарорликни сақлаш соҳасида, мамлакатларимиз кун тартибида турган масалаларни амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор яратади", — дейилган Мирзиёевнинг жавоб хатида.

Шуни қайд этиш лозимки, Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трамп деярли бир вақтда давлат бошига келишган. Ўтган йилнинг кузида АҚШ ва Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари орасида бир ойдан кам вақт ўтган.

Янгиликлар лентаси
0